Ўртоқлик ўйини. "Қўқон-1912" Қозоғистоннинг икки карра чемпионини мағлуб этди
"Қўқон-1912" Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарликни Туркияда давом эттирмоқда. Андрей Шипилов шогирдлари бугун йиғин доирасида Қозоғистоннинг "Шахтёр" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Ушбу беллашувда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қўқонликлар сафида Тома Табатадзе, Жавоҳир Ҳусанов ва Иқболжон Маликжонов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Фикрлар