Ўртоқлик ўйини. Сурия Малайзия билан дуранг ўйнади

  • 9 январь, 2024, 02:13
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Осиё кубогидаги гуруҳдошларимиздан бири Сурия терма жамоаси Малайзия билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Дастлаб, 39-дақиқада Ҳанапи ҳисобни очган бўлса, Саббаг ва Ҳесар сурияликларни олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада эса Пауло жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогидаги дастлабки баҳсни айнан Сурияга қарши ўтказамиз. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!