Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" Грузия клуби устидан ғалаба қозонди
"Сурхон" Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Бугун термизликлар йиғин доирасида Грузиянинг "Самгурали" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Мазкур баҳсда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоа сафида Сунатилла Абдуллажонов ва Сарвар Абдуҳамидов гол киритди.
Фикрлар