Ўртоқлик ўйини. Туркия йиғини доирасида "Бунёдкор" ғалаба қозонган бўлса, "Сурхон" мағлуб бўлди

Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарликни Туркияда давом эттираётган "Бунёдкор" ва "Сурхон" бугун назорат ўйинларини ўтказди.

"Бунёдкор" Македониянинг "Силекс" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Қалдирғочлар" сафида ушбу ўйинда Дмитрий Плетнёв  ҳамда Билолхон Тошмирзаев гол муаллифлари бўлишди.

Шунингдек, "Сурхон" Россиянинг "Оренбург" клубига йирик 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Термикликларнинг ягона голини эса Стивен Чинеду  киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!