Ўртоқлик ўйинлари. Австрия ўз майдонида ЖЧ-2018 мезбонини мағлубиятга учратди
Ads

Хабаринингиз бор шу кунларда мундиалга тайёргарлик кўраётган бир қатор терма жамоалар нуфузли мусобақа олдидан ўртоқлик ўйинларида иштирок этишмоқда.

Жумладан, кеча жаҳон чемпионати мезбони ҳисобланган Россия терма жамоаси сафарда Австрия билан куч синашди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Шопфнинг киритган ягона голи майдон эгаларига ғалаба келтирди.

Австрия – Россия 1:0 (1:0, 0:0)

30 май «Тиволи Ной»

Гол: 1:0 – 28 Шопф.

Австрия – Линднер, Драгович, Хинтереггер, Предль, Лайнер, Жуль (Ильзанкер, 80), Баумгартлингер (Гриллич, 46), Кайнц (Шлагер, 72), Шопф (Алаба, 58), Арнаутович (Алар, 83), Шауб (Бургшталлер, 46).

Россия – Акинфеев, Игнашевич, Гранат, Фернандес (Смольников, 68), Кудряшов, Жирков (Черышев, 64), Кузяев (Дзагоев, 56), Головин (Миранчук, 76), Зобнин, Самедов (Миранчук, 63), Смолов (Дзюба, 72).

Огоҳлантиришлар: Смолов (32), Гранат (42).