Ўртоқлик учрашуви. "Ан-Наср" Испания клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

"Ан-Наср" ва "Сельта" ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. Унда Испания клуби йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, 51-дақиқада Ал-Амри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг Алонсо ҳисобни очган бўлса, Ларсен хет-трик қилишга муваффақ бўлди. 71-дақиқада Родригес ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, ўйин "Сельта"нинг ғалабаси билан тугади. Маълумот учун, "Ан-Наср"ни олдинда "Бенфика", ПСЖ ва "Интер"га қарши ўртоқлик баҳслари кутиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!