Ўртоқлик учрашуви. "Арсенал" АҚШда МЛС клубини йирик ҳисобда енгди

Хабарингиз бор айни дамда Европа жамоалари янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўришмоқда ва ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишмоқда.

Жумладан, АҚШда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказаётган "Арсенал" бугун МЛСнинг "Колорадо Рэпидз" клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушди ва 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. “Канонирлар”га ғалаба келтирган голларга  Сака, Олайинка ва Мартинеллилар муаллифлик қилишди.

Ўртоқлик ўйини.

"Колорадо Рэпидз" - "Арсенал" 0:3

Голлар: 13' Сака Букайо (0:1), 29' Питер Олайинка (0:2), 61' Мартинелли (0:3)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!