Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" Болгария жамоасидан устун келди
"Бунёдкор" Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарликни Туркияда давом эттирмоқда.
Бугун Анталия йиғини доирасида "қалдирғочлар" учинчи назорат ўйинида Болгариянинг “Добруджа” жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу беллашувда вакилларимиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга эса Матижа Кривокапич муалифлик қилди.
Маълумот учун, клубнинг хориждаги йиғини 18 февралга қадар давом этади.



Фикрлар