
Ўртоқлик учрашуви. "Ливерпуль" кетма-кет икки баҳсда "Атлетик"ни мағлуб этди
Янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Арне Слот бошчилигидаги "Ливерпуль" "Атлетик Бильбао" билан кетма-кет икки учрашув ўтказди. Икки беллашувда ҳам АПЛнинг амалдаги чемпионлари ғалаба қозонди.
Дастлабки тўқнашувда мерсесайдликлар 4:1 ҳисобида муваффақиятга эришган бўлса, иккинчи баҳсда 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Иккинчи ўйиннинг энг қизиқарли томони шуки - Ла Лига клуби икки бор ҳисобда ортда қола туриб, тенглаштиришга эришди. 14-дақиқада Салоҳ Экитикенинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 29-дақиқада Сансет орадаги фарқни йўққа чиқазди. Шунингдек, Коди Гакпо икки бор бильбаоликлар дарвозасини ишғол қилди. Бир бора эса автогол муаллифи бўлди.
Шу билан бирга, учрашув якунланаётган бир пайтда Муҳаммад Салоҳ 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.
Фикрлар