Ўрунов жамоасини "Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози бошқариши мумкин

Португалиялик Леонарду Жардим ва испаниялик Рафаэль Бенитес "Спартак" бошқарувига келиши мумкин.

Журналист Николо Шира хабарига кўра, москваликлар, олдинроқ, "Сассуоло" устози Роберто де Зербини олиб келишмоқчи эди, бироқ  италиялик мутахассис уларнинг таклифини рад этди.

Бенитес айни дамда Хитойнинг "Далянь Ифан" клубини бошқариб келмоқда. 60 ёшли мураббий фаолияти давомида "Реал", "Наполи", "Челси" ва "Ливерпуль" каби клубларда ишлаган. 46 ёшли Жардим 2019 йил "Монако"дан истеъфога чиқарилганидан сўнг эркин агент мақомида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни Доменико Тедеско "Спартак" билан амалдаги шартномани узайтирмаслиги ҳақида айтиб ўтган, кейинроқ клуб матбуот хизмати мураббийнинг сўзларини тасдиқлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!