Ўрунов янги жамоада тиббий кўрикдан ўтди
Остоннинг трансфери ҳал бўляпти
Россия оммавий ахборот воситалари “Уфа”нинг ўзбекистонлик легионери Остон Ўрунов бугун Москвада “Спартак” жамоасида тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида бонг ура бошлади.
“Спартак” клуби Ўрунов трансфери ҳақида расмий маълумотни эртага ёки индинга эълон қилиши айтилмоқда.
Аввалроқ, “Спартак” Ўрунов учун уфаликларга 2 миллион евро тўлаши ва футболчининг ўзи йилига 600 минг евро маош олиши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Изоҳлар (0)