Ўруновга эътибор ва унинг нархини ошишида Аҳмедов ва Шомуродовнинг ҳиссаси катта!

Россия футболида ўзбекистонлик Остон Ўрунов трансфери ҳамон кенг муҳокама қилинмоқда. Жорий йилнинг бошида 200 минг евро эвазига “Уфа”га кўчиб ўтган футболчининг 10 та учрашувда кўрсатган ажойиб ўйини туфайли унинг трансфер суммаси камида ўн баробар ошиб кетди. Айни пайтда Ўруновнинг трансфери 2 миллиондан – 6 миллион еврогача баҳоланмоқда.

1200_1200_max_4

Россиялик мутахассислар Ўруновга бўлаётган қизиқишнинг ортишида сўнгги йилларда Россия премьер лигасида “Анжи” ва “Краснодар”да муваффақиятли иштирок этган Одил Аҳмедов ва  “Ростов”да порлай бошлаган Элдор Шомуродовнинг ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлашмоқда.Чунки бу икки футболчи россиялик мухлису мутахассисларга ўзбек футболи мактаби салоҳиятини намойиш этиб бера олган.

Одил Аҳмедов ҳам, Элдор Шомуродов ҳам Россия жамоаларига ёш футболчи сифатида таклиф этилиб, муваффақиятли ўйинлари туфайли уларнинг трансфер суммаси бир неча баробар ошиб кетган. Футбол бизнесга айланиб бўлган ҳозирги кунда бундай ўйинчилар ўз жамоаси учун ўта манфаатли ресурс ҳисобланади.

8d69e0f3f499fd2dec2dd4ef893db82d55b5ef2086c78669276350

Хусусан, Одил Аҳмедов “Анжи”га 1,7 миллион евро эвазига қўшилган бўлса, кейинчалик “Шанхай СИПГ” вакиллари “Краснодар”га 7 миллион евро тўлаб, Одилни ўзбек футболчилари орасида энг қиммат трансфер соҳибига айлантирди.

Элдор Шомуродов масаласида ҳам шунга ўхшаш вазият. Илгари ҳеч ким танимаган футболчи Россия чемпионатида ўзини кўрсата бошлагач, унинг трансфери суммаси бугун 6,5 миллиондан 15 миллион еврогача баҳоланмоқда. Элдорни ўз сафида кўрмоқчи бўлаётганлар орасида Россия жамоаларидан ташқари, Европанинг кучли клублари ҳам бор.

1565794199_large

Агар, кутилаётганидек шу ҳафта ичи Остон Ўруновнинг ҳам трансфери расмийлаштириладиган бўлса, бу футболчимиз энг қиммат ўзбекистонлик футболчилар рейтингида юқори ўринларда жойлашиши аниқ. Чунки “Уфа” бу футболчимиз трансферини арзон сотмаслиги кундек равшан.  

Қани кутамиз, бу ҳафтада Остон Ўрунов фаолиятида муҳим ўзгаришлар юз бериши ҳақиқатга анча яқин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!