Ўруновнинг бош мураббийи "Сочи"га бой берилган ўйиндан сўнг нималар деди?
Россия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган "Сочи" - "Спартак" учрашуви мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида москваликлар устози Доменико Тедеско қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Биз яхши ўйнадик ва голгача учрашув структурасини ушлаб турдик. Кераксиз жойда тўпни олдириб қўйишларни кечириб бўлмайди! Афсус... Аммо бизда мана шу каби хатолардан хулоса чиқариши лозим бўлган ёш жамоа бор.
Вазиятлар етарлича бўлди. Айниқса, биринчи таймда. Гол ўтказиб юборгач, сценарийни бой бердик. Йигитлар бор кучи билан ҳаракат қилди, лекин ўхшамади. Биз 2 ёки 3 та гол уришимиз ва ютказмаслигимиз керак эди", - деди немис мутахассиси.
Фикрлар