Ўруновнинг устози дисквалификация қилинди
"Спартак" бош мураббийи Доменико Тедеско учта ўйинга дисквалификация қилинди. бу ҳақда "Чемпионат" нашри хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, германиялик мутахассис Россия Премьер-лигаси 18-тури доирасидан ўрин олган "Сочи"га қарши (0:1) учрашувдан кейин содир бўлган воқеа юзасидан 50 минг рубль миқдорида жаримага тортилди. Худди шундай жазони "Сочи" дарвозабонлар мураббийи Дмитрий Бородин ҳам олган. Мезбонлар ярим ҳимоячиси Жоазиньо эса айбсиз, деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, Тедеско ўйин давомида "Сочи" вакиллари билан оғзаки айтишувларни бошлаган эди. "Қизил-оқлар" матбуот хизмати "Сочи" дарвозабонлар мураббийи Бородин танаффус пайтида Тедеско шаънига ирқчилик ва миллатчилик руҳидаги гаплар айтганини маълум қилган эди.
Фикрлар