Ўруновнинг устози энг яхши мураббий деб топилди

Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийи Доминико Тедеско Россия Премьер-лигасининг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи, деб топилди. Пойтахтликлар ўтган ой Россия чемпионатида 3 та ўйин ўтказди ва 6 очко жамғарди.

Германиялик мутахассис қаторасига иккинчи марта ойнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилмоқда. Август ойида ҳам Тедеско РПЛнинг энг яхши мураббийи бўлганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)