Осимхен учун 120 миллион евро тикадиган клуб топилди
“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш имконияти пайдо бўлди.
Il Matino нашрининг маълум қилишича, “Ал-Аҳли” клуби нигериялик форвард учун 120 миллион евро тикишга тайёр.
Аслида Виктор Осимхен жамоасини алиштиришни режалаштираётган эди. 25 ёшли тўпурар Европанинг гранд клубларидан таклиф кутяпти.
Аксига олиб, гранд клублар “Наполи” сўраётган маблағни беришга тайёр эмас.
Гарчи саудияликлар катта маблағ тикаётган бўлса-да, бу трансфер амалга ошиши даргумон. Чунки биринчи навбатда, Виктор Осимхенни Европани тарк этишга кўндириш талаб этилади.
Фикрлар