Осиё бокс конфедерацияси президенти Ўзбекистонга етиб келди

Шу кунларда Ўзбекистонда йирик бокс байрами ўтказилишидан хабарингиз бор. Шу муносабат билан юртимизга бокс оламининг нуфузли шахслари ташрифи давом этмоқда.

Бироз аввал юртимизга Осиё бокс конфедерацияси президенти Анас Алотаиба бошчилигидаги делегация ҳам Ўзбекистонга етиб келди.

Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси ўринбосари Сакен Полатов томонидан кутиб олинди.

"Бу Ўзбекистонга биринчи ташрифим эмас. Юртингиз боксчиларига ортиқча таъриф бериб ўтириш шарт эмас. Ишонаманки, эртанги жанг оқшомида ҳам боксчиларимиз муваффақиятли жанг ўтказишади. Ўзбекистонга келганимдан хурсандман", - деди Анас Алотаиба.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)