“Осиё болалари-2022”. Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 2-ўринга кўтарилди

Узоқ шарқнинг марказий шаҳри бўлмиш Владивостокда давом этаётган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари дастури учун белгиланган 6-кунги мусобақалар ўз якунига етди.

Ёш спортчиларимиз ўйинларнинг яна бир довонидан муваффақиятли ўтишди. Жумладан, самбочиларимиз 9та, дзюдочиларимиз 4та, соҳил волейболидаги спортчиларимиз 1та совринли ўрин билан умумий медаллар жамғармасини янада бойитишди.

Еттинчи кунги беллашувларни Ўзбекистон спорт делегацияси 24та олтин, 15та кумуш ҳамда 21та бронза, жами 60 та медал билан қаршилайдиган бўлиб туришибди.

9_10

Эътиборли жиҳати, бугунги баҳслар сарҳисобига кўра, ватанимиз ёш спортчилари 12та давлат, Россия Федерациясининг 8та алоҳида жамоаси орасидаги ўрнини бир поғона яхшилаб олди. Кеча ҳамюртларимиз 3-ўринга кўтарилишган бўлса, бугун 2-ўринни эгаллаб турибмиз.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 4-август куни “Осиё болалари” спорт ўйинлари дастурига биноан спортчи ёшлар бадминтон, камондан отиш, бокс, мини-футбол йўналишларидаги саралаш баҳсларида қатнашса, дзюдо, маст-рестлинг, ўқ отиш спорт турларида медаллар учун кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!