"Осиё болалари-2022". Спортчиларимиз иккита олтин медаль ва битта бронза медалга эга чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Сузувчимиз Далер Суфянов 100 метрга "butterfly" усулида сузиш баҳсида бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақада делегациямизнинг илк олтин медалига таэквондочимиз Зебинисо Ҳошимжонова муаллифлик қилди. -44 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди. 

“Осиё болалари" мусобақасида делегациямиз ҳисобида иккинчи олтин. Яна бир таэквондочимиз Шамсиддин Қурбонов олтин медалга сазовор бўлди. -48 кг вазн тоифасида жанг қилган Қурбонов барча рақиблари устидан ишончли ғалабага эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!