"Осиё болалари-2022". Спортчиларимиз медаль жамғаришда давом этмоқда

Россиянинг Владивосток шаҳрида "Осиё болалари" спорт ўйинлари давом этмоқда.

Бугун баҳсларда иштирок этаётган вакилларимиз ҳам медаллар жамғаришда давом этмоқда. Таэквондочимиз Лайло Зайниддинова -55 кг вазн тоифасида кумуш медалини қўлга киритди.

Бундан ташқари, стол тенниси усталари Шоҳруҳ Искандаров ва Сўғдиёна Ибодуллаева ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Микст дастурида иштирок этган ушбу жуфтлик мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!