"Осиё болалари-2022". Спортчиларимиз медаллар жамғаришда давом этмоқда

Россиянинг Владивосток шаҳри мезбонлик қилаётган "Осиё болалари" спорт ўйинларида вакилларимиз медаллар жамғаришда давом этмоқда.

Юнон-рим курашчиларимиз ўзларининг ажойиб ғалабалари билан делегациямиз ҳисобига салмоқли медалларни тақдим қилишди. Ҳусниддин Абдукаримов (-44 кг) олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Сарвар Жумаев (-35 кг) ва Симан Асланов (-38 кг) кумуш медални қўлга киритишди.

Олтин:
-44 кг: Ҳусниддин Абдукаримов

Кумуш:
-35 кг: Сарвар Жумаев
-38 кг: Сейман Асланов.

Терма жамоамиз ҳисобида яна икки медаль. Енгил атлетиканинг узунликка сакраш дастурида қатнашган ҳамюртларимиз Рустам Абдуллаев олтин, Сарвар Мейлиев эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, енгил атлетикачиларимиз Рустам Абдуллаев (100 м) олтин, Амир Ишонходжаев (100 м), Карина Каримова (100 м), Ислом Тилаболдиев (400 м) ва Рухшона Муҳаммадинова (3 000м) бронза медалларни қўлга киритишди. 

Ульяна Назмутдинова 100 метрга чалқанча сузишда 1.06.75 натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

“Осиё болалари” доирасида юнон-рим курашчиларимиз ўз иштирокларини якунлашди. Қувонарлиси, “класцикларимиз” баҳсларда 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза, жами 5 та медалга сазовор бўлишди. 

Олтин:
-44 кг: Ҳусниддин Абдукаримов

Кумуш:
-35 кг: Сарвар Жумаев
-38 кг: Сейман Асланов
-62 кг: Нурмуҳаммад Розиқов

Бронза:
-75 кг: Шоҳжаҳон Шавкатов.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!