"Осиё болалари": Самбочиларимиздан яна 4 та медаль. Ўйинларни умумий ҳисобда 9 та медаль билан якунладик
Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида "Осиё болалари" халқаро турнири ўтказилмоқда. Мусобақада самбо беллашувлари ўз якунига етди.
Кеча 5 нафар вакилимиз медалларга эга чиққани ҳақида хабар бергандик. Бугунги беллашувлар якунига кўра 4 нафар самбочимиз шоҳсупага кўтарилди.
Унга кўра, Меҳринисо Нуриддинова ва Шоҳжаҳон Ғолибов кумуш, Фирдвас Асинжонов ва Дилмурод Дўсмуродов бронза медалларига эга бўлди.
Шу тариқа, самбочиларимиз "Осиё болалари" мусобақасида делегациямиз ҳисобига 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўшиб қўйишди.
Мусобақада совриндор бўлган самбочиларимиз рўйхати:
Олтин:
-41 кг: Вазира Нуриллаева
-53 кг: Ҳайдарбек Ўроқбоев
Кумуш:
-44 кг: Меҳринисо Нуриддинова
-79 кг: Шоҳжаҳон Ғолибов
Бронза:
-47 кг: Кумушбиби Эргашева
-46 кг: Сардор Ёдгоров
-64 кг: Давлатжон Козимов
-58 кг: Фирдвас Асинжонов
-49 кг: Дилмурод Дўсмуродов
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар