Осиё чемпионати. 3 нафар ҳамюртимиз кейинги босқич масаласини ҳал қилди!
Хабарингиз бор, айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Лужоу шаҳрида аралаш жанг санъатлари (AMMA) бўйича учинчи Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этяпти.
Улардан бири - ҳамюртимиз Миржалол Мирсаидов (18-20 ёш тоифасида) мўғилистонлик Эркембаярни енгиб, кейинги босқичга йўл олди.

Яна бир вакилимиз Самандар Абдураҳмонов эса 57 кг да (18-20 ёш тоифасида) иорданиялик Аҳмад устидан ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди.
Шунингдек, катталар ўртасида 84 кг да бўлиб ўтган баҳсда спортчимиз Сарвар Ҳасанов ҳам кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Фикрлар