Осиё чемпионати. Асилбек Жалилов мусобақани тарк этди, яна бир ёш боксчимиз эса кейинги босқичда

  • 01.04.2026 13:07
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳри бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада икки терма жамоамиз боксчилари ҳам иштирок этяпти. 

Бугунги дастурдан икки нафар ҳамюртимизнинг жанглари ўрин олган эди. 

-50 кг вазнда вакилимиз Асилбек Жалилов япониялик Даичи Иваига қарши рингга кўтарилди. Япон боксчиси бор имкониятини ишга солган ҳолда жиддий қаршилик кўрсатди.  Бироқ Жалилов ҳарчанд ҳаракат қилмасин, вазиятни ўз томонига оғдира олмади ва афсуски мусобақани тарк этди.  Якуний ҳисоб 1:4.

-60 кг вазнда яна бир спортчимиз Абдураҳмон Маҳмуджонов ҳам Осиё чемпионатида ўз юришини бошлади. У илк жангида хитойлик Хинлин Ченга қарши рингга кўтарилди. Ёш боксчимиз рақибига нисбатан аниқ ва самарали ҳаракатлари билан ғалабани ўз томонига оғдира олди ва якунда 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!