Осиё чемпионати. Бугун 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади
Таиланд мезбонлигида ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун 5 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилиши белгиланган.
Улар орасида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Жавоҳир Умматалиев ва "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Сабина Бобоқулова каби номларни учратиш мумкин.
Жуфтликлар:
-67 кг: Мужбилло Турсунов - Алмаз Оразбеков (Қирғизистон)
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Гуофенг Ли (Хитой)
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Вирапон Жонгжоҳо (Таиланд)
-48 кг: Фарзона Фозилова - Типсатча Ёдвари (Таиланд)
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Улан Алтанбек (Мўғилистон)
Фикрлар