Осиё чемпионати. Бугун 6 нафар дзюдочимиз татамига кўтарилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Хитойнинг Ордос шаҳри мезбонлик қилаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи куни ўрта вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади. 

Эркаклар -73, 81 кг, аёллар эса -57, -63, -70 кг вазн тоифаларида қитъа биринчилиги медаллари учун татамига чиқади. Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси ҳам ўз маҳоратини намойиш этади.

Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги учрашувлари:

-57 кг: Шукуржон Аминова —Тсендбазар Машбат (Мўғулистон)

-63 кг: Маржона Нуриллаева — Уннати Шарма (Ҳиндистон)

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева — Алина Молдокулова (Қирғиз Республикаси)/Ким Ҳайми (Корея Республикаси)

-70 кг: Ширинжон Йўлдошева — Инунганби Таҳелламбам (Ҳиндистон)

-73 кг: Элбек Тожиев — Ли Еун Кюл (Корея Республикаси)

-81 кг: Муроджон Йўлдошев — Ли Квок Винг (Гонконг)/Беҳрузи Ҳожазода (Тожикистон)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!