Осиё чемпионати. Бугун Олимпиада совриндорларимиз татамига кўтарилади
Хитой давлатида ўтказилаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи куни оғир вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.
Бугун эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар эса -78, +78 кг вазнларда медаллар учун татамига чиқади. Терма жамоамизнинг етти нафар аъзоси ҳам қитъа чемпионатини юқори нотада якунлаш учун бор маҳоратини ишга солади. Улар орасида Париж-2024 Олимпиадаси совриндорлари Музаффарбек Тўрабоев ва Алишер Юсупов ҳам бор.
Дзюдочиларимизнинг илк давра учрашувлари:
-78 кг: Маржона Кўчимова — Ван Че-Си (Хитой Тайпейи)
-78 кг: Барчиной Қодирова — Ишруп Наранг (Ҳиндистон)
+78 кг: Умида Ниғматова — Адиясурен Амарсайҳан (Мўғулистон)
-90 кг: Нурбек Муртозоев — Бу Ҳеби Лиге (Хитой)
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев — Жаласай Жаласай (Хитой)
+100 кг: Алишер Юсупов — Даи Ю-Минг (Корея Республикаси)/Перенлейжамтс Усуҳбаяр (Мўғулистон)
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев — Магомедомар Магомедомаров (БАА)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар