Осиё чемпионати. Эртага икки нафар боксчимиз чемпионлик учун жанг қилишади
Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида Осиё чемпионати давом этмоқда. Эртага аёллар ўртасида финал жангларини ўтказилади.
Хабарингиз бор, ушбу босқичга икки нафар боксчимиз етиб келишган.
-75 кг: Азиза Зокирова (Ўзбекистон) – Бао Цзи (Хитой) 11:45
-80 кг: Рухшона Парпиева (Ўзбекистон) – Надежда Рябец (Қозоғистон) 12:00
Баҳслар Тошкент вақти билан 10:00 дан бошлаб старт олади. Учрашувлардаги вақтлар тақдирлаш маросими сабабли ўзгариб бориши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар