Осиё чемпионати. Курашчиларимиз ҳаммани лол қолдирди

  • 6 август, 14:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Жанубий Кореянинг Гоесан шаҳри 2025 йил 30 июлдан 4 августгача кураш бўйича қитъа миқёсидаги энг йирик мусобақага мезбонлик қилди. Халқаро Кураш ассосиацияси ва Осиё Кураш конфедерацияси тақвимидаги ушбу чемпионат катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ташкил этилди ҳамда спортчиларнинг маҳорат, тайёргарлик ва иродасини намоён этишда муҳим саҳнага айланди.

Tecno

Чемпионатнинг дастлабки кунида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги баҳслар ўтказилди. Қитъамизнинг 25 га яқин давлатидан келган ёш полвонлар гилам устида маҳорат синашди.

Натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 36 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза — жами 39 та медал билан мутлақ етакчилик қилди.
Ветнам 2 та олтин ва 1 та кумуш медал билан иккинчи ўринни эгаллади. Ҳиндистонлик спортчилар эса 1 та олтин, 12 та кумуш ва 22 та бронза билан кучли учликни якунлади.

3 август куни катталар ўртасидаги баҳсларда Осиёнинг энг кучли полвонлари 8 та вазн тоифаларида баҳслашишди.

Ўзбекистон спортчилари бу куни ҳам 4 та олтин ва 2 та бронза билан етакчиликни давом эттиришди.

4 август куни чемпионатнинг финал палласи бўлиб ўтди. Катталар ўртасида яна 8 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди:

Ўзбекистонлик курашчилар 4 та олтин медал билан чемпионатдаги умумий устунлигини сақлаб қолишди.

Якуний медаллар жамғариш бўйича кураш ватани вакиллари жами: 53 та, шундан 45 та олтин, 5 кумуш ва 3 та бронза медаллари билан биринчи ўринни қўлга киритди.

Иккинчи ўрин Ветнамлик курашчилар жамоасига 3 та олтин 2 та кумуш ва 3 бронза жами 8 та медали билан насиб этди.

Ҳиндистонлик курашчилар жами 41 та медал шундан 2 та олтин 12 та кумуш ва 27 та бронза медали билан кучли учликни якунлашди.

Шунингдек, Тожикистон, Эрон, Корея, Малайзия, Қирғизистон каби 14 та мамлакатлар вакиллари Осиё чемпионати медаллари билан ўз уйларига қайтадиган бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!