Осиё чемпионати. Ўзбекистон финалчилар сони бўйича Қозоғистонни ортда қолдирди

  • 25 апрель, 2019, 18:22
  • 0
  • Бокс

Мазкур босқич якунига кўра, 5 нафар боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқишди ва бу босқичда тўртта боксчига эга бўлган Қозоғистонни ортда қолдирилди.

Эътиборлиси, финалда фақтгина битта вазн тоифасида мухлислар ўзбек-қозоқ боксчилари иштирокидаги қарама-қаршилик гувоҳи бўлишади. Аниқроғи +91 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов Қамшибек Қўнқабоевга қарши рингга кўтарилади.

Финалга чиққан ўзбекистонлик боксчилар: Нодиржон Мирзахмедов (-49 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-56 кг), Бобоусмон Батуров (-69 кг), Санжар Турсунов (-91 кг) ва Баходир Жалолов (+91 кг).

Финалга чиққан қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари: Закир Сафиуллин (-60 кг), Турсинбой Қулахмет (-75 кг), Бек Нурмаганбет (-81 кг) ва Камшибек Қўнқабоев (+91 кг).

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!