Осиё чемпионатида 10 та медалга сазовор бўлган пара велоспортчиларимиз юртимизга қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 25 март куни қўшни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этди.

6 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза, жами 10 та медалга сазовор бўлган терма жамоамиз аъзолари бугун юртимизга қайтиб келишди. Улар Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси вакиллари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан муносиб кутиб олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!