Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Осиё чемпионатида Одилжон Аслонов ўз юришини муваффақиятли бошлади, боксчи қизларимизда эса йўқотиш...

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Навбатдаги чорак финалчи.

Иордания пойтахти Амман шахрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ўчинчи кунги жанглари бўлиб ўтди.

-80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Одилжон Аслонов Жанубий Корея вакили Парк Жин Хунга қарши рингга кўтарилди. Аслоновнинг устунлигида кечган баҳсда 5:0 ҳисоби қайд этилди ва ҳамюртимиз чорак финал босқичига йўл олди.

Афсуски, -63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Хадичабону Абдуллаева таиландлик Сонмуек Панпатчарага 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ