Осиё Чемпионлар Лигаси-2017 ташкилий масалалари бўйича ОФК семинарлари ўтказилди

Осиё Футбол Конфедерацияси Осиё Чемпионлар Лигаси ва ОФК кубогининг келаси мавсумининг ташкилий масалаларига бағишланган семинарларини ўтказди, бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси хабар бермоқда.

Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган бир неча босқичли ўқув курсларида Конфедерацияга аъзо мамлакатлар федерациялари вакиллари, маҳаллий лигада фаолият кўрсатадиган ҳодимлар, Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубогининг кейинги йилги мавсумида иштирок этадиган клублар вакиллари иштирок этди.

Шу қаторда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда ЎзПФЛ вакиллари мусобақани ташкилий масалалар, маркетинг, матбуот билан ишлаш, тиббий масалалар бўйича семинарларда иштирок этди. Шунингдек, “Локомотив”, “Бунёдкор” ҳамда “Насаф” вакиллари ҳам махсус курслар ва қуръа ташлаш маросимида қатнашишди ва келаси йили ушбу мусобақаларда иш олиб бориш учун зарур бўлган махсус сертификатларга эга бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!