Осиё футболининг энг яхшиси бўлиш учун номзодлар орасида Ўзбекистондан ҳам вакиллар бор

Жорий йилнинг 29 октябрь санасида Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ташкил этилади. Унда ўтган 2023 йилги йирик мусобақалар хусусан, Осиё Кубоги-2023 ва футзал бўйича Осиё Кубоги каби турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчи, мураббий ва расмийлар тақдирланади. 

Қувонарлиси, турли йўналишлардаги номзодлар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев("Энг яхши ёш футболчи") ва футзал терма жамоамиз сардори Дилшод Раҳматов("Энг яхши футзалчи") ҳам бор. 

Ғолиблар номи тантанали маросим давомида эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!