Осиё Кубоги - 2019да рекорд даражадаги ҳакамлар гуруҳи иш олиб боради, Ўзбекистондан эса 5 ҳакам чақирилган
Ads

Яна роппа-роса бир ойдан кейин Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бошланади. Мазкур мусобақада рекорд даражадаги ҳакамлар гуруҳи иш олиб боради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Жумладан, ОФК ушбу мусобақага 5та ҳудудига кирувчи жами 19та мамлакатдан 60 нафар ҳакамни таклиф қилди. Шулардан 30 нафар бош ҳакамлар бўлса, яна 30 нафари рефери ассистентларидир.

Ўзбекистондан Осиё Кубогида қуйидаги ҳакамлар ишлашга таклиф этилган:

Равшан Эрматов (Бош ҳакам)

Валентин Коваленко (Бош ҳакам)

Ильгиз Танташев (Бош ҳакам)

Жаҳонгир Саидов (Ёрдамчи ҳакам)

Абдуҳамидулло Расулов (Ёрдамчи ҳакам)

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайтида таъкидланишича, мазкур ҳакамлар мураккаб синовлар орқали танлаб олинган. Уларнинг билимлари, ўйинни бошқариш қобилиятлари, жисмоний тайёргарликлари жиддий равишда текширилган. Мазкур расмий шахслар мусобақа давомида турли вазифаларни бажаришади: ўйинни бошқаришдан тортиб, захира ҳаками, шунингдек, VAR тизими бўйича ёрдамчи ҳакам вазифаларини бажаришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
05/12/2018 18:42
Шерзод Косимов ва Асимовнинг руйхатда йуклиги яхши булибди.