Осиё Кубоги-2015 Ўзбекистон МТЖ учун қандай ўтган?

БААда ўн олтинчи Осиё Кубоги старт олди.

Шу пайтга қадар ўтказилган қитъа биринчиликларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси олти бор иштирок этган.

Вакилларимиз 1996 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган чемпионатдан бошлаб ҳозиргача мунтазам тарзда қатнашишмоқда.

XVI ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ. 2015 ЙИЛ

"Яхши от кейин чопади" деганларидек, саралаш босқичининг биринчи икки баҳсида вакилларимиз фақатгина бир очко жамғаришганди. Бироқ қолган учрашувларда ҳамюртларимиз 3 ғалаба ва 1 дуранг билан ОЧ-2015 йўлланмасини қўлга киритишди. Жамоа бош мураббийи - Миржалол Қосимов.

6.02.2013. Ўзбекистон - Гонконг 0:0

22.03.2013. БАА - Ўзбекистон 2:1

Гол: Шоҳруҳ Гадоев 16

15.10.2013. Ўзбекистон - Вьетнам 3:1

Голлар: Сардор Рашидов 69, Ау Ван Хоан автогол 74, Игорь Сергеев 90+2

15.11.2013. Вьетнам - Ўзбекистон 0:3

Голлар: Воҳид Шодиев 40, Игорь Сергеев 46, Сардор Рашидов 89

19.11.2013. Гонконг - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Воҳид Шодиев 84, Одил Аҳмедов 89

5.03.2014. Ўзбекистон - БАА 1:1

Голлар: Игорь Сергеев 85

Плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш вакилларимиз учун қийинчилик туғдирди. КХДР терма жамоасини мағлуб этганлигимизга қарамай, хитойликларга имкониятни бой бердик. Саудия Арабистонига қарши учрашув чиндан ҳам муросасиз кечди. Сардор Рашидов ажойиб тарзда ҳисобни очганди. Аммо бош ҳакам австралиялик Бенжамин Уильямс дарвозамиз томон пенальти белгилади. Ушбу вазиятдан сўнг мухлислар бу реферини “австралиялик қароқчи” деб аташни бошлашди. Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонини 3:1 ҳисоби билан мағлуб этганди.

Гуруҳ босқичи:

10.01.2015. Ўзбекистон - КХДР 1:0

Гол: Игорь Сергеев 62

14.01.2015. Хитой - Ўзбекистон 2:1

Гол: Одил Аҳмедов 22

18.01.2015. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:1

Голлар: Сардор Рашидов 2, 79, Воҳид Шодиев 70

Чорак финалда Жанубий Корея терма жамоаси билан куч синашдик. Беллашувнинг асосий вақтида ким ярим финалга чиқиши маълум бўлмади. Уйинчиларимиз рақиб дарвозаси томон бир нечта ҳавфли хужум яратишди, бироқ ноаниқ. Қўшимча икки таймда иккита гол ўтказиб юбордик.

22.01.2015. Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:0

Бронза медаллари учун баҳсда Ироқ терма жамоаси БААга имкониятни бой берганди.

30.01.2015 Ярим финал:

БАА - Ироқ 3:2

Астралия финалда Жанубий Корея билан куч синашди. Беллашув 4 тайм давом этганди. Кореяликлар иккинчи бўлим оҳирида ҳисобни тенглаштиришган ва ушбу голни "Тоттенхэм" клуби аъзоси Сон Хён Мин урганди. Бироқ 105-дақиқада мезбонлар ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келишди.

31.01.2015: Финал

Австралия - Жанубий Корея 2:1

Энг яхши ўйинчи - Массимо Луонго (Австралия).

Энг яхши тўпурар – Али Мабҳут (БАА) – 5 гол.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
zohir_t
06/01/2019 21:18
Qosimov yaxshi jamoa shakllantirgandi oʻshands