Осиё кубоги-2019. Ироқ Яманни йирик ҳисобда мағлуб этди ва 1/8 финалга чиқди
Ҳозиргина Осиё кубоги-2019 2-туридан ўрин олган Яман ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Шаржа" стадионида кечган учрашувда ироқликлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Моҳанад Кадхим, Башар Ресан ҳамда Алаа Аббослар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа, Сречко Катанец бошқарувидаги жамоа жамғарган очколар сони 6 тага етди ва Ироқ муддатидан олдин 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.
Яман | Осиё кубоги. D-гуруҳи 2-тур 12/01/2019, 18:30
0 :3 ![]() Тугади | Ироқ
|
Стадион: Sharjah Stadium 9757 томошабин Бош ҳакам: Ming Fu |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар