Осиё Кубоги-2023. Иккита ўйинни кўриш учун битта чипта кифоя. Нархи эса...

  • 07 Jun 20:49
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Осиё Кубоги–2023 саралаш баҳслари доирасидан ўрин олган Таиланд – Мальдив, Ўзбекистон – Шри-Ланка терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар учун чиқарилган барча секторларнинг чипталари эртадан сотувга чиқади.

Tecno

Чипталар Наманган шаҳар, “Чорсу”даги якка қабр олди, “Сардоба”даги “Мегаполис” савдо мажмуаси, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳ, “Камолот” боғи кассаларида сотилмоқда.

чипта

Чипталар нархи 10.000 сўм этиб белгиланган ва мухлислар битта чипта харид қилган ҳолда, ҳар икки баҳсни бевосита стадионда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда миллий терма жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!

Эслатма: Мазкур ўйинлар 8 июнь куни соат 17:00 ҳамда 20:30 да бошланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!