Осиё кубоги. Чорак финалга чиққан илк терма жамоа номи маълум

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Индонезия учрашуви бўлиб ўтди. Баҳс "кенгурулар"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 12-дақиқада индонезиялик ҳимоячи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Биринчи тайм сўнгида эса, ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Бойл боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди - 2:0. 

Кейинчалик 89-дақиқада Гудвин оарадаги фарқни 3тага ошириб қўйган бўлса, Харри Суттар 90+1 дақиқада рақиб дарвозасига 4-голни урди. 

Шу тариқа Грем Арнольд шогирдлари кейинги босқичга йўл олди. Улар гуруҳда Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан чиқишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!