Осиё кубоги. Нимчорак финалнинг дастлабки жуфтликлари маълум
Осиё кубоги "С" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Эрон - БАА терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Беллашувнинг 26 ва 65-дақиқаларида Эрон терма жамоаси сардори Мехди Тареми томонидан киритилган голларга номинал меҳмонлар сафидан Яҳё Ал-Ғассони 90+3 дақиқада жавоб қайтарди. Шу тарзда, форслар гуруҳда юз фоизлик натижа билан плей-оффга йўл олди.
Шу тариқа, Осиё кубогида 1/8 босқичининг дастлабки жуфтликлари аниқланди. Қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси БАА билан ўйнайди. Улар ўртасидаги ўйин 28-январь куни бўлиб ўтади.
Биз билан бир гуруҳда ўйнаган Эктор Купернинг Суриясига эса Эрон рақиблик қилади. Учрашув 31-январ кунига белгиланган.
Ўзбекистон терма жамоасининг нимчорак финалдаги рақиби ким бўлади? |
Фикрлар