Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайди

ЎзФҲМ матбуот хизматининг хабар беришича, 2027 йилда Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё Кубогига саралаш учрашувларида ўзбекистонлик ҳакамлар ва инспектор ҳам фаолият олиб боради.

9 октябрь куни бўлиб ўтадиган Туркманистон – Шри-Ланка учрашувида Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди:

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

9 октябрь куни ўтказиладиган Тожикистон – Малдив ороллари учрашувида эса тажрибали мутахассис Валентин Коваленко инспектор сифатида ишлайди.,

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!