Осиё Кубоги. Турнирни нурсиз ўйин ва дуранг билан бошладик
Футзал бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро куч синашди.
Учрашув давомида ҳар икки терма жамоа имкон қадар кам риск қилди. Ўйин ҳам шунга монанд 0:0 тарзда якунланди.
Эслатиб ўтамиз, футзал терма жамоамиз 2-тур доирасида 30 январь куни Австралия терма жамоаси билан куч синашади.
Фикрлар