Осиё кубоги U-20. Ироқ пенальтилар сериясида Японияни мағлуб этиб, илк финалчига айланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг ярим финал ўйинида Ироқ терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушди. Мазкур беллашув асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Экстра-таймларда томонлар яна биттадан гол урди. Пенальтилар сериясида эса омад ироқликларга кулиб боқди - 5:3.

Шу тариқа, Ироқ финалга йўл олди. Энди улар ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини ғолиби билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!