Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон - Индонезия баҳсида ҳисоб очилмади. Бироқ вазифа бажарилди!

Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг 3-тур ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияга қарши майдонга тушди. Мазкур беллашувда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилди.

Шу тариқа, 7 очко жамғарган вакилларимиз гуруҳда 7 очко билан 1-ўринни қўлга киритди ва плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди.

  • Осиё Кубоги U20
  • 3-тур

Ўзбекистон U20

0 : 0

07/03/2023 19:00

Индонезия U20

  • 90+5'

    Баҳс якунига етди. Ҳамюртларимиз гуруҳни 1-ўринда якунлашди. Кейинги босқичдаги рақибимиз Австралия терма жамоаси бўлади.

  • 90+4'

    Охирги сонияларда бурчак зарбасига эга бўлдик!

  • 90'

    Беллашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Файзуллаев бир неча рақибларини алдамчи ҳаракатлари билан доғда қолдиришга муваффақ бўлди.

  • 86'

    Рақиб таркибида ҳам бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди.

  • 84'

    Ўйиннинг охирги дақиқалари "оловли" ўтиши кутиляпти!

  • 81'

    Ўзгаришлар қилишда давом этамиз. Холдорхонов ўрнига Жабборов, Аҳроров ўрнига эса Маҳамаджонов ўйинни якунлаб қўяди.

  • 79'

    Вакилларимиз таркибида навбатдаги ўзгариш. Диёр Ортиқбоев ўз ўрнини Асадбек Жўрабоевга бўшатиб берди.

  • 75'

    Ҳужумларимиз сони тобора ошиб бормоқда.

  • 73'

    Зафармуроднинг ажойиб зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 72'

    Йигитлар гол уриш учун тинмасдан ҳужум амалга оширмоқда. Параллель ўйинда эса Ироқ Сурияни 1:0 ҳисобида мағлуб этяпти.

  • 68'

    Афсус! Вазият гол билан якунланмади.

  • 67'

    Бурчак зарбасини ижро этамиз!

  • 64'

    Ҳамюртларимиз сафида ўзгариш. Иззатилло Пўлатов ўрнига Зафармурод Абдураҳматов майдонга туширилди.

  • 60'

    Индонезиянинг ҳужуми охирига етмай қолди. Аниқроғи, уларнинг паси футболчиларимиз томонидан қайтариб юборилди.

  • 57'

    Иззатилло Пўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 55'

    Тўп индонезиялик футболчиларда. Аммо уларнинг ҳужуми бесамар якунланди.

  • 53'

    Рақибларимиз қарши ҳужумдан тезда фойдаланишга ҳаракат қилди. Бироқ ҳимоячиларимиз ўз ўрнида.

  • 50'

    Майдоннинг ҳар бир қарич ери учун "жанг" кечмоқда.

  • 48'

    Умаралига нисбатан рақиблар кескин ҳаракат қилди. Бироқ ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

     

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.

  • 45+1'

    Умарали Раҳмоналиевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 45'

    Учрашув биринчи бўлимига бош ҳакам томонидан 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Яна бир ҳужум рақиб томонидан катта қийинчилик билан бартараф этилди.

  • 40'

    Рақиб ҳимояси олдида кучли босим ўтказмоқдамиз.

  • 38'

    Футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда.

  • 35'

    Бурчак зарбаси бизнинг фойдамизга.

  • 33'

    Баҳс шиддатли тарзда давом этмоқда. Бироқ беллашувда ҳамон ҳисоб очилгани йўқ.

  • 30'

    Қандай ажойиб вазият! Саидафзал Аҳроровнинг зарбасини рақиб дарвозабони оёқлари билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 28'

    Рақиб бор эътиборини қарши ҳужумларга қаратган. Бироқ ҳозирча вакилларимиз мудофаада яхши ўйнашмоқда.

  • 25'

    Индонезияликлар яна бир кескин ҳужумимиз бесамар кетишига сабабчи бўлишди.

  • 23'

    Индонезияликлар қулай нуқтадан жарима зарбасини ижро этади.

  • 21'

    Уххх. Аббоснинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди.

  • 18'

    Йигитлар тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 15'

    Индонезияликлардан хавфли зарба. Аммо ноаниқ.

  • 13'

    Аббос Файзуллаевнинг айёрона узатмасини шериги тушуна олмади ва тўп рақибларга ўтиб кетди.

  • 10'

    Ҳамюртларимиз айни дақиқаларда 3 та марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилмоқда.

  • 8'

    Беллашув ёшларимизнинг устунлиги остида кечмоқда.

  • 4'

    Рақиб посбони кучсиз зарбани эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.

  • 3'

    Равшан Ҳайдаров шогирдлари бурчак зарбасини амалга оширади.

  • 2'

    Ҳамюртларимиз илк дақиқалардан хавфли ҳужумлар яратишмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • *'

    Вакилларимиз оқ, рақиб эса қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

  • *'

    Стадионда жамоалар мадҳияси янгради. Ҳаммаси старт учун тайёр ҳолатда.

     

  • *'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон - Индонезия учрашувини МАТНЛИ тарзда биз билан бирга кузатиб боришингиз мумкин.

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!