Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Австралияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди

Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг чорак финал ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушди. Мазкур беллашув асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Экстра-таймларда ҳам ҳисоб ўзгармай қолди. Пенальтилар сериясида эса омад вакилларимизга кулиб боқди - 5:4.

Шу тариқа, ҳамюртларимиз ярим финалга йўл олди ва жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Энди ёшларимиз ярим финалда Жанубий Корея - Хитой ўйини ғолиби билан куч синашади.

  • Осиё Кубоги U20
  • 1/4 финал

Ўзбекистон U20

  • Зафармурод Абдираҳматов 80'
1 : 1

11/03/2023 19:00

Австралия U20

  • Габриэль Попович 77'

  • *'

    Умарали гол уриб, термамизни ярим финал ва жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Офарин, йигитлар!!!

  • *'

    Ураааааааа! Тўп дарвоза тўсинига тегди.

  • *'

    Маҳмуд ҳам гол урди ва ҳисобни 4:4 кўринишига келтириб қўйди.

  • *'

    Боймуродов бу сафар ҳам зарба йўлини топа олмади - 4:3. 

  • *'

    Абдураззоқов ҳам нуқтада адашмади - 3:3.

  • *'

    Яна гол урилди. 3:2.

  • *'

    Холдорхонов яна ҳисобни тенглаштириб қўйди.

  • *'

    "Кенгурулар" бу сафар ҳам адашмади - 1:2.

  • *'

    ГОООООООЛ! Аббос ҳам хато қилмади. Баракалла!!!

  • *'

    Энди навбат бизга. Тўп олдида Аббос Файзуллаев...

  • *'

    Рақиб футболчиси зарбада адашмади. 

  • *'

    Серия бошланмоқда. Биринчи бўлиб Австралия тепади...

  • 120+2'

    Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Энди навбат пенальтилар сериясига.

  • 120'

    Ҳакам томонидан ўйинга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 118'

    Ҳимоячи Диёр Ортиқбоев ўрнига вингер Нодир Абдураззоқов майдонга туширилди.

  • 117'

    Рақиб тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 115'

    Якунга қадар 5 дақиқа вақт қолди...

  • 112'

    Энди бизда ўзгариш. Беҳруз Асқаров ўз ўрнини Абубакр Ашуровга бўшатиб берди.

  • 109'

    Австралия таркибида 2 та ўзгариш амалга оширилди.

  • 107'

    Сал қолса Австралия гол ураб қўяр эди...

  • 106'

    Экстра-таймларнинг навбатдагиси старт олди. Олға, ЎЗБЕКИСТОН!!!

  • 105+2'

    Қўшимча бўлимларнинг биринчиси якунланди. Ҳисоб ўзгарганича йўқ - 1:1.

  • 105'

    Биринчи экстра-таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 102'

    Беҳруз Асқаров жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 100'

    Баҳснинг 100-дақиқаси бошланди. Бизда ҳозирча ҳисоб - 1:1.

  • 98'

    Холдорхонов қулай вазиятда турган Файзуллаевга тўпни етказиб бера олмади. 

  • 96'

    Зафармурод Абдираҳматов ўз ўрнини Иззатилло Пўлатовга бўшатиб берди.

  • 96'

    Асқаровнинг айёрона зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 94'

    Вакилларимиз яна бир қулай имкониятни голга айлантира олмади.

  • 92'

    Иккита бурчак зарбасига эга бўлдик. Аммо иккаласи ҳам биз учун самарасиз якунланди.

  • 91'

    Экстра-таймларнинг биринчисига старт берилди.

  • 90+6'

    Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимларга мурожаат қиламиз.

  • 90+5'

    Ўйин асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолди. Гол кўрамизми, йигитлар?!

  • 90+2'

    Пўлатхўжанинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 85'

    Холдорхонов офсайдда қолиб кетди. Ажойиб вазият шу жойида тўхтаб қолди.

  • 82'

    Австралия ўйинда назоратни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 79'

    ГОООООООООООЛ! Зафармурод Абдираҳматов ҳисобни тенглаштирмоқда. Гап йўқ, йигитлар!!!

  • 77'

    Гол! Австралия ҳимоямизда юзага келган хатодан унумли фойдаланиб кетмоқда.

  • 76'

    Рақиб тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Энди уларда "корнер кик".

  • 75'

    Бурчак зарбасига эгамиз. Гол кутамиз, йигитлар!!!

  • 73'

    Австралия позицион ҳужумлардан омадини синаб кўряпти.

  • 70'

    Эххххх, Аббос. Бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмадик.

  • 65'

    Зафармуроднинг қанотдан берган кескин узатмасидан сўнг тўпни Австралия сардори қайтариб юборди.

  • 63'

    Меҳмонлар тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 60'

    Таркибимизда ўзгариш. Эсанов ўрнига Шаҳриёр Жабборов ўйинни давом эттиради.

  • 58'

    Дарвозабонимиз ажойиб ҳаракат қилмоқда. У бир неча сейвлар амалга оширишга улгурди. Бироқ бу жамоамиз учун яхши хабар эмас.

  • 57'

    Боймуродовдан супер сейв. У жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди.

  • 55'

    Эсановга тиббий ёрдам кўрсатилиши керак. У майдонда оёғини ушлаб ётибди.

  • 54'

    Ҳакам австралиялик футболчининг жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнаганини кўрмай қолди.

  • 52'

    Эхх... Холдорхоновнинг зарбасига ҳимоячилар "блок" қўйишди.

  • 51'

    Стандартдан амалга оширилган зарба ноаниқ кетди.

  • 50'

    Жарима майдонимиз олдида хавфли жарима зарбаси!

  • 49'

    Ухххх. Шерзод Эсановдан супер зарба. Аммо дарвозабон ажойиб сейв намойиш этди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+4'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 45+3'

    Эххх қандай ажойиб имконият эди-а!!! Австралиялик посбон сейви билан жамоасини голдан асраб қолди.

  • 45+1'

    Нектариос Триантисга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    "Яшил қитъа вакиллари" ҳимояда ўта тартибли ўйин намойиш этмоқда.

  • 40'

    Тўп вакилларимизда. Позицион ҳужум ташкил қилишга уриниб кўрамиз.

  • 38'

    Габриэль Поповичга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 35'

    "Кенгурулар"нинг бу сафарги ҳужуми анча кескин кўриниш олди. 

  • 33'

    Холдорхоновнинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 32'

    Файзуллаевга ҳимоячилар имкон беришмаяпти. Австралия ўйинга яхши тайёргарлик кўргани билиняпти.

  • 29'

    Ўйин давомида икки жамоада ҳам ҳаяжон борлиги сезилиб турибди. Майда хатолар кўпайиб бормоқда.

  • 27'

    Ортиқбоевга нисбатан яна бир маротаба ўйин қоидаси бузилди.

  • 24'

    Беҳрузбек Асқаров майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 22'

    Майдон марказида кичик хатоларга йўл қўймоқдамиз. 

  • 20'

    Бурчак зарбасидан узатилган тўпни рақиб посбони осонлик билан эгаллаб олди. 

  • 18'

    Асқаровнинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

  • 15'

    Австралия тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 13'

    Диёр Ортиқбоев австралиялик футболчига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбасидан берилган зарба эса ноаниқ кўриниш олди.

  • 11'

    Аббос ажойиб алдамчи ҳаракатлари билан рақиб мудофаачиларини доғда қолдирди. Бироқ унинг якуний зарбаси дарвозабон учун қийинчилик туғдирмади.

  • 9'

    Маҳамаджоновнинг узатмасидан сўнг тўпга зарба берадиган футболчимиз топилмади.

  • 6'

    Рақибларимиздан хавфли ҳужум. Бахтимизга австралиялик ҳужумчи тўпга улгура олмади.

  • 4'

    Абдуқодир Ҳусановнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 2'

    Вакилларимиз илк дақиқалардан бурчак зарбасини амалга оширади.

  • 1'

    Беллашув бошланди. Ўзбекистон оқ, Австралия қора рангли либосларда ҳаракат қилмоқда.

  • *'

    Жамоалар мадҳияси янгради. Старт учун барчаси тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
БМЗ
11/03/2023 21:57
Ёшларимизга омад