Осиё кубоги U-20. Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби маълум бўлди

Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг чорак финал ўйинида Жанубий Корея терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушди. Мазкур беллашув асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Экстра-таймларда эса "Осиё йўлбарслари" 2 гол уришга муваффақ бўлди ва 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Кореяликлар сафида голларни Ким Ёнг Ҳак, Сунг Жин Ёнг ва Чои Сеок Хюн киритди. Хитойнинг ягона голига Муталлиб Иминқори муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Жанубий Корея жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Қолаверса, ушбу терма ярим финалда Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

Беллашув 15 март куни 19:00 да старт олади. Ўйинга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!