Осиё кубоги U-20. Ярим финалдаги рақибимиз Жанубий Корея билан ноябрда иккита ўйин ўтказганмиз!

BEPUL PROPAN

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Айни пайтда чорак финалдан ўрин олган Япония - Иордания учрашуви бўлиб ўтмоқда. 

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Австралия тўқнашувида вакилларимиз пенальтилар сериясида зафар қучди. Кейинги босқичда рақибимиз бугун Хитойни экстра-таймларда мағлуб этган Жанубий Корея термаси бўлади. 

Аҳамиятлиси, вакилларимиз ушбу юрт жамоаси билан ноябрда икки ўйин ўтказган. Унда 5 ноябрда бўлиб ўтган илк баҳс 1:1 ҳисобида якунланган. 8 ноябрдаги беллашувда эса ҳамюртларимиз 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган. Қизиғи, кореяликларнинг дарвозасига урилган барча 3 гол Пўлатхўжа Холдорхонов номига қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!