Осиё кубоги U-23. Иордания ва Ироқ терма жамоаси бош мураббийлари бугунги ўйин олдидан нималар деди?

Бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубогига старт берилади. "B" гуруҳидан жой олган Иордания ва Ироқ жамоалари 22:00 да ўзаро куч синашади. 

Мазкур баҳс олдидан икки жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Аҳмад Айел (Иордания U-23 терма жамоаси бош мураббийи):

"Ҳамма жамоалар кучли ва кейинги босқичга чиқишга қурби етади. Бироқ Ироққа қарши биринчи ўйиндаги ғалаба биз учун катта "эшиклар"ни очади.

Таркибимизда яхши футболчилар бор. Шундай экан, плей-офф ҳақида ўйлашимиз хато бўлмайди. 

Ироқнинг Эронга ўртоқлик ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Қайд этиш лозим, мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. Бизнинг гуруҳ кучли жамоалардан ташкил топган. Ўсишда ва ишлашда давом этишимиз лозим".  

Мирослав Сокуп (Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи):

"Мен бу ерда 1 йилдан буён ишлаб келяпман. Биз турнир олди кўплаб машғулот ва ўйинлар ўтказдик.

Ўтган ҳафта Эронга қарши Бағдодда ўртоқлик ўйини ўтказдик. Европадан ташқари маҳаллий чемпионатдан ҳам ўйинчиларни танлаб олдик.

Жамоамиз мусобақада ғолиб бўлишга интилаётган рақиблар билан бирга эканидан мамнун. Биз фаворит эмасмиз. Бироқ ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз". 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!