Осиё кубоги U-23. Япония мусобақани ғалаба билан бошлади

CHERY AUTO

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда. "D" гуруҳи биринчи туридан ўрин олган БАА - Япония учрашувида "кунчиқар юрт вакиллари" 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Японияликлар таркибида икки гол Юити Сузуки ва Мао Хосоя ҳисобига қайд этилди. Амирликлар сафида ягона голга Ясер ал-Блоши муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, Япония илк ўйинда 3 очкони қўлга киритди. БАА биринчи турни мағлубият билан бошлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!