Осиё Кубогининг энг яхшилари аниқланди
Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг финал ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши майдонга тушди. Унда вакилларимиз кичик 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди ва турнир ғолибига айланди.
Ягона гол термамиз сардори Умарали Раҳмоналиев номига қайд этилди. У 11 метрлик нуқтада хатога йўл қўймади.
Шу тариқа, вакилларимиз Осиё кубогида чемпионликни расмийлаштирди. Ироқ термаси кумуш медалларга эга чиққан бўлса, Япония ва Жанубий Корея термалари бронза медалларига сазовор бўлди.
Шунингдек, турнирнинг энг яхшилари ҳам аниқланди:
Турнирнинг энг яхши дарвозабони - Отабек Боймуродов
Турнирнинг энг яхши футболчиси - Аббосбек Файзуллаев
Финалнинг энг яхши футболчиси - Умарали Раҳмоналиев
Фикрлар